«ОНАЛАР! БОЛАНГИЗГА КИТОБ БЕРИНГ!»
«Китоб - менинг энг яқин дўстимсан», деб баралла айтаётган жажжи болажонларнинг чақнаб турган кўзларини кўриб китобнинг нақадар буюк кучга эга эканига гувоҳ бўлдик. Ҳар қандай инсоннинг, ёшгина болажоннинг қаҳрамон бўлишига бир сония кифоя, лекин унинг комил шахс бўлиб шаклланиши учун бутун бир умр талаб этилади.
Умрнинг зое кетмаслиги, инсоннинг фикрлаш доирасини кенгайишида китобнинг ўрнини ҳеч қандай восита билан таққослаб бўлмайди.
Зеро, мутолаа қилишдан тўхтаган инсон фикрлашдан ҳам тўхтайди.
Бугун туман ИИБ ходимлари билан Боғот туманидаги мактабларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб- қувватлаш миллий дастурини тўғрисида Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида «Оналар болангизга китоб беринг!» мавзусида тадбирлар ўтказдик. Мен ўқувчиларга болалигимда ўқиган «Зумрад ва Қиммат» эртагидан қандай таъсирланганимни ҳаяжон ила айтиб бердим.
Боғот тумани ИИБ катта лейтенанти Насиба АртиқоваБоғот тумани ҳокимлигиахборот хизмати
Bosh sahifaga qaytish